“Lang.uz!” – бу қизиқарли интерактив тарзда хорижий тилларни ўрганиш бўйича портал ҳисобланади. Ушбу портал Tas-IX тармоғи ҳудудидаги ягона ресурс ҳисобланади. Эндиликда тилни ўрганиш жуда осон ва қизиқарли! Материаллар мураккаблиги бўйича “Elementary” дан “Pre-Intermediate” гача бўлган тематик дарслар кўринишида тақдим қилинган. Ҳар бир дарсда янги сўзлар билан танишиб чиқиш, янги сўз ва ибораларга бириктирилган машқларни бажариш, диалогни тинглаш, тегишли майдонларни тўлдириш, видеони кўриш ва матнни ёзиш керак. Барча дарсларни бажариб бўлганингиздан сўнг, Сиз нафақат тўғри ёзиш, балки гапиришни ўрганиб оласиз.
Портал имкониятлари
Афзалликлари
Дарслардан ўтиш босқичлари
1. Янги сўзлар ва ибораларни ўрганиш
Ёзиш, талаффуз қилиш, сўзлар ва ибораларни таржима қилишни ўрганиш. Шунингдек, сўзларнинг қўшимча маъноси ва синомларини ўрганиш.
2. Таржимани солиштириш
Сўзларни сичқонча ёрдамида ўтказиш ёрдамида, сўз ёки иборанинг тегишли таржимасини топиш.
3. Сўзларни тўғри талаффуз этилишини текшириш
Фойдаланувчининг кўрсатилган сўз ёки иборани талаффуз қилганидан сўнг, тизим автомат тарзда “эшитганини” ориганил талқини билан таққослайди ва натижани чиқаради. Шундай қилиб, фойдаланувчи ўз билимларини амалий қўллаш имкониятига эга бўлади ва келгусида хорижий тилда бемалол мулоқот қила олади.
4. Эшитиш қобилиятини ривожлантириш
Фойдаланувчи тугмани босганда, сўз ёки иборанинг хорижий тилда қандай талаффуз этилишини эшитгандан* кейин сўз ёки иборани тегишли майдонга ёзиши керак.
Изоҳ: * ушбу функция фақат Google Chrome браузерида ишлайди
5. Эшитиш қобилияти ва тўғри ёзишни ривожлантириш
Фойдаланувчи тугмани босганда, сўз ёки иборанинг хорижий тилда қандай талаффуз этилишини эшитгандан кейин, сўз ёки ибора таржимасини тегишли майдонга ёзиши керак. Агарда фойдаланувчи жавоб беришга қийналса, ёрдам воситасидан фойдаланиши мумкин. Нотўғри топилган сўзлар, кейинчалик қўшимча ўрганиш учун махсус блокка тушади.
6. Диалогларни ўрганиш
Ушбу босқичда фойдаланувчи дарснинг кейинги босқичида ас қотадиган, диалогни тинглаш ва эслаб қолиши мумкин.
Олдинги ўрганилган материални эслаб, етишмаётган сўз ёки ибораларни қўйиш лозим.
7. Мавзуга оид видеони ўрганиш
Фойдаланувчи видеони томоша қилганидан сўнг, берилган матнни тўғри талаффуз этишга* ҳаракат қилиши керак. Система автомат тарзда “эшитган” матнни оригинал талқини билан таққослайди.
Изоҳ: * ушбу функция фақат Google Chrome браузерида ишлайди
Фойдаланувчилар рейтинги
Янги мавзуларни ўрганиш жараёнида фойдаланувчи тўғри бажарилган машқлар учун баллар олади. Ушбу баллар асосида етакчилар жадвали шаклланади.
Ҳар бир фойдаланувчи профиль (шахсий саҳифаси)га эга. Унда улар ўз маълумотларини ўзгартиришлари, баллар сони ва ўтилган дарслар рўйхатини кўришлари мумкин бўлади.
Иборалар
Бўлим кўп ишлатиладиган ибора ва фразеологик бирикмалар, жумладан, идиомаларни ўз ичига олади. Фойдаланувчилар қулайлиги учун ибораларни қидириш ҳамда алифбо бўйича саралаш майдони мавжуд.
Луғат
Бўлимда инглиз тилидаги сўзларнинг рус ва ўзбек тилларидаги таржимаси келтирилган луғат мавжуд. Бундан ташқари, “Менинг сўзларим” бўлимида фойдаланувчининг сўз захираси (нечта янги сўзларни ўрганганлиги) ва ўрганиш учун зарур бўлган сўзлар келтирилади.
Сўзларни ўрганиш
Сўзларни ўрганиш бир нечта босқичлардан ўтишни ўз ичига олади.
Барча босқичлардан муваффиқиятли тарзда ўтгандан кейин, ўрганилаётган сўз “Фойдаланувчи сўз захираси” бўлимига тушади.
Қўшимча материаллар
Фойдаланувчи бўлимда олдин ўрганган сўз ва ибораларидан иборат видеони кўриши мумкин. Бу ўтилган материалларни мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятдир. Қулайлик учун видео тегишли категориялар бўйича сараланган. Ҳар бир видеода сўзлар таржимаси мавжуд.
Let’s learn English together!